photo_2019-05-23_15-29-58

Нурота туман БЎСМ тасарруфидаги “Ёшлик” сузиш ҳавзасида ўтказилган вилоят очиқ турнирида ССТ ИБЎСМ жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

2019 йил 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги 02/1011-сонли видеоселектор йиғилишида белгиланган 5 та мухим ташаббуснинг иккинчиси – жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасида қобилиятларни намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш ҳамда, жорий йилнинг май ойи “Спорт ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан спортнинг сузиш тури бўйича 2006-2007 ҳамда 2008-2009 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил ва қизлар ўртасида вилоят очиқ турнири мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада ССТ ИБЎСМ жамоси, Ғиждувон тумани БЎСМ жамоаси, Нурота тумани БЎСМ жамоаси, Навбаҳор тумани БЎСМ жамоаси ва Қизилтепа тумани БЎСМ жамоаларидан жами 150 нафардан зиёд спортчилар иштирок этди. Умумжамоа ҳисобида

1-ўринни Спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг спортчи-ўқувчилари эгаллаб, дипломлар ва эсталик совғалар сохиби бўлди.

photo_2019-05-23_15-30-51photo_2019-05-23_15-31-02photo_2019-05-23_15-31-04

Fikr bildirish

Siz ushbu html kodlardan foydalanishingiz mumkin: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>