Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 9 ой давомида қилган ишлари тўғрисида МАЪЛУМОТ

 Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 9 ой якунлари бўйича   ҲИСОБОТИ

   Спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган БЎСМда  Сузиш, Синхрон сузиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт бўлимлари фаолият олиб бормоқда. Жами 18 нафар тренер-ўқитувчилар машғулот ўтиб келмоқда. Ушбу тренер-ўқитувчилар Ўзбекистон  Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги “Сертификатлаштириш ва комьпютерлаштириш” маркази томонидан берилган махсус рухсатномаларга эгалар. Тренер-ўқитувчиларнинг 13 нафари олий маълумотли жисмоний тарбия мутахассислиги бўйича, 5 нафари ўрта-махсус жисмоний тарбия мутахасислиги бўйича тамомлаганлар. Тренер-ўқитувчилардан 5 нафари I – тоифага 6 нафари II – тоифага эгалар.

Спорт мактабида ҳозирги кунда 34 та спорт гуруҳлари ташкил этилган, унда 430 нафар  шуғулланувчи спортчилар жалб этилган бўлиб улардан 125 нафари қизларни ташкил этади.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3-майдаги 333-сонли қарорига асосан 12 та спорт соғломлаштириш гуруҳлари ташкил этилган бўлиб ушбу гурухларда 2019 йил 1 сентябр холатида            244 нафар шуғулланувчилар иштирок этиб келмоқда.

ССТ ИБЎСМда жами гурухлар сони 46 та,  ушбу гурухларда жами спортчилар сони 674 нафар спортчи-ўқувчилар мунтазам шуғулланиб келишмоқда.

      Ўзбекистон Республикаси Сузиш федерациясининг тақвим режаси, ҳамда байдарка ва каноэда эшкак эшиш федерациясининг тақвим режаларига асосан  спортчиларимиз 2019 йил январ ойидан август ойига қадар Республика мусобақалари ва ЎМЙга  мунтазам иштирок этиб келмоқдалар.

  1.  Байдарка ва каноэда эшгак эшиш спорт бўлими спортчилари 2019 йилнинг 14-январдан 31-январга қадар Самарқанд шаҳридаги эшгак эшиш марказида бўлиб ўтадиган ўқув машғулоти йиғинларида иштирок этди.
  2.  2019 йил 18-23 февраль кунлари сузиш спорт тури бўйича Андижон шаҳрида 2007 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон очиқ чемпионати мусобақасига        14 нафар спортчилар иштирок этиб келдилар.Ушбу мусобақада спортчиларимиз 1 та 1-ўрин, 2 та 2-ўрин 6 та 3-ўринларни эгаллаб келиштилар.
  3. 2019 йил 25-30 март кунлари Тошкент шаҳрида сузиш бўйича 2003-2004 ва 2005-2006 йилларда туғилган спортчилар ўртасида Ўзбекистон очиқ турнирига 8 нафар спортчилар иштирок этиб келдилар. Ушбу мусобақада спортчиларимиз 3 та 1-ўрин, 3 та 2-ўрин, 4 та  3-ўринларни эгаллаб келиштилар.
  4. 2019 йил 15-18 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Байдарка ва каноэда эшгак эшиш спорт тури бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақасига жами 5 нафар спортчилар иштирок этишиб, 1 та 1-ўрин, 1 та 2-ўринларни қўлга киритиб келишдилар.
  5. 2019 йил 18-21 апрнль кунлари Бухоро шаҳрида синхрон сузиш тури бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон очиқ чемпионатида 10 нафар спортчи қизларимиз иштирок этиб фаҳрли 3-ўринни қўлга киритдилар жамовий High light тури бўйича 3-ўринни қўлга киритиб келиштилар.
  6. 2019 йил 24-29 апрель кунлари Навоий шаҳридаги НКМК ДКга қарашли Дельфин сузиш хавзасида сузиш спорт тури бўйича 2000 йилларда туғилган ва ундан катталар 2001 ва 2002 йилларда туғилган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақасида 10 нафар спортчилар иштьирок этиб фаҳрли ўринларни қўлга киритдилар.
  7. 2019 йил 10-12 май кунлар Навоий шаҳридаги НКМК ДКга қарашли Дельфин сузиш хавзасида сузиш спорт тури бўйича 2005-2006, 2007-2008, 2009-2010, 2011 йиллар ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида “Суғдиёна” очиқ биринчилигига 43 нафар спортилар иштирок этиб фаҳирли ўринларни эгаллаб келиштилар.
  8. 2019 йил 12-16 июн кунлари Байдарка ва каноэда эшгак эшиш спорт тури бўйича Чамарқанд шаҳридаги эшгак эшиш марказида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада спортчларимиз иштирок этиб 1 та 2-ўрин, 4 та 3-ўринларни эгалладилар.
  9. 2019 йил 2007-2008 йилларда туғилган спортчилар ўртасида Нурота тумани “Ёшлик” сузиш хавзасида бўлиб ўтган вилоят очиқ турнирига 37 нафар спортчи иштирок этди ва фаҳрли ўринларни қўлга киритиб умумжамоа ҳисобида 1-ўринни ССТ ИБЎСМ жамоаси қўлга киритиб келишдилар.
  10. 2019 йилнинг 15-20 июн кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг сузиш тури бўйича 2003-2004 ва 2005-2006 йилларда туғилган спортчилар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионати мусобақасига 18 нафар спортчи иштирок этди, Ушбу мусобақада спортчиларимиз 3 та 1-ўрин, 6 та 2-ўрин, 4 та                  3-ўринларни қўлга киритиб мактабимиз ҳисобига медаллар шодасини тақдим этди.
  11. 2019 йил 24-28 июн кунлари Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “Туя бўғиз” қўрғонимда байдарка ва каноэда эшгак эшиш спорт тури бўйича 2003-2005 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақасига 15 нафар спортчи иштирок этишиб фаҳрли ўринларни қўлга киритиб келдилар.
  12. 2019 йил 8-июлдан 4-августгача Байдарка ва каноэда эшгак эшиш спорт тури бўйича спортчиларимиз Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ўқув машғулот йиғинларида иштирок этиб келишдилар.
  13. 2019 йил 5-9 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Байдарка ва каноэда эшгак эшиш бўйича Ўзбекистон кубогида иштирок этишиб 1 та 2-ўрин ва 1 та 3 ўринларни қўлга киритиб келишдилар.

 

Fikr bildirish

Siz ushbu html kodlardan foydalanishingiz mumkin: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>