photo_2019-09-25_10-55-03

Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

       Бугун 2019 йил 25-сентябрь куни Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

     Унда Навоий шаҳар Мусулмонлар идораси имоми Мамадиёров Мухаммадсодиқ, Навоий шаҳар ИИБ “Кимёгар” МФЙ участка нозири литейнант Нодир Аллатов, “Кимёгар” МФЙ раиси Насиба Рахмонова ҳамда, Спорт мактаб тренер-ўқитувчилари ва спортчи-ўқувчилар иштирок этди.

Ушбу давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги “Диний маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сон қарори ҳамда Навоий вилояти ҳокимининг   2019 йил   12-сентябрдаги “Навоий вилоятидаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қ-157-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилди.

Fikr bildirish

Siz ushbu html kodlardan foydalanishingiz mumkin: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>