20180928_101103

2019 йил 1-2 февраль кунлари Спортнингсув турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг сузиш туридан вилоят чемпионати ўтказилди.

Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида “9-Февраль буюк мутафаккир ва давлат арбоби Ҳазрат Мир Алишер Навоий бобомизнинг таваллуд куни” муносабати билан ҳамда 2019 йил 18-23 февраль кунлари спортнинг сузиш тури бўйича Андижон вилоятида бўлиб ўтадиган “2007 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионати” мусобақасига саралаш учун бўлиб ўтган вилоят очиқ чепионати тўғрисида

 МАЪЛУМОТ

   2019 йил 1-2 февраль кунлари Спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида “9-Февраль буюк мутафаккир ва давлат арбоби Ҳазрат  Мир Алишер Навоий бобомизни таваллудининг 578 йиллиги”га бағишлаб ҳамда 2019 йил  18-23 февраль кунлари спортнинг сузиш тури бўйича Андижон вилоятида бўлиб ўтадиган “2007 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионати” мусобақасига саралаш учун вилоят очиқ чепионати мусобақаси  бўлиб ўтди. Мураббий К. Амандуллаев бош ҳакам ва бош котиб  Д. Абдуллаева тайинланди.

Ушбу мусобақани ўтказилишидан мақсад:

 – Ёшларни сузиш спортига жалб қилиш;

 – Ёш йигитлар ва қизлар ўртасида сузишнинг оммавийлигини янада ошириш;

 – Ёш спортчилар ўртасида дўстлик ришталарини боғлаш;

 – Тасниф талабларининг бажарилиши;

 – Ғолибларни аниқлаш;

  1. ССТ ИБЎСМ жамоасидан жами – 36 нафар шуғулланувчи шундан 10 нафари қизлар иштирок этишдилар.
  2. Навбаҳор тумани БЎСМ жамоасидан – 7 нафар шуғулланувчилар шундан, 3 нафари қизлар,
  3. “Суғдиёна” ЖТСКга қарашли Дельфин сузиш хавзаси жамоасидан-25 нафар шуғулланувчи, шундан 4 нафари қизлар.
  4. Қизилтепа тумани БЎСМ жамоасидан -15 нафар шуғулланувчилар шундан 3 нафар қизлар иштирок этишдилар.

Ушбу мусобақага жами 83 нафар шуғулланувчилар, шундан 20 нафари қизлар иштирок этишдилар. 

Мусобақа ғолиблари тегишли масофалар бўйича жами  48 та ўрин,  16та 1-ўрин, 16 та 2-ўрин, 16та                     3-ўринларни эгалладилар.

Мусобақада ўрин олган спортчилар:

     Қизлар ўртасида 50м эркин усулда ССТ ИБЎСМ спортчиси Толибова Нилуфар 1-ўрин, Суғдиёна ЖТСК спортчиси Каримова Мафтуна 2-ўрин, ССТ ИБЎСМ спортчиси Жабборова Чарос  3-ўрин.

    Ўғил болалар ўртасида 50м эркин усулда ССТ ИБЎСМ спортчилари Давлетов Шохжахон 1-ўрин, Суғдиёна ЖТСК спортчиси Баходиров Лазизбек  2-ўрин, ССТ ИБЎСМ спортчиси Нуралиев Темур 3-ўрин.

   Қизлар ўртасида 200м комплекс усулида ССТ ИБЎСМ спортчилари Темирова Самира 1-ўрин, ССТ ИБЎСМ спортчиси Толибова Нилуфар  2-ўрин, ССТ ИБЎСМ спортчиси Мухаммадова Машхура 3-ўрин.

  Ўғил болалар ўртасида 200м Комплекс усулида ССТ ИБЎСМ спортчилари Давлетов Шохжахон 1-ўрин, Мустафоев Шохрух  2-ўрин,  Нуралиев Темур  3-ўрин.

   Қизлар ўртасида 50м брасс усулида Суғдиёна ЖТСК спортчиси Хакимова Малика 1-ўрин, ССТ ИБЎСМ спортчиси Орифжонова Захро 2-ўрин, Суғдиёна ЖТСК спортчиси Каримова Мафтуна 3-ўрин.

   Ўғил болалар ўртасида 50м брасс усулида Суғдиёна ЖТСК спортчиси Абдумуротов Бекпулат 1-ўрин, ССТ ИБЎСМ спортчилари Давлетов Шохжахон  2-ўрин, Каримов Салим              3-ўрин.

    Қизлар  ўртасида 100м чалқанча усулида ССТ ИБЎСМ спортчилари Темирова Самира 1-ўрин, Толибова Нилуфар 2-ўрин,  Суғдиёна ЖТСК Каримова Мафтуна 3-ўринларни эгаллаб диплом ва эсталик совғалар сохиби бўлишдилар.

Мусобақада умумжамоа ҳисобида БЎСМларнинг эгаллаган ўринлари:

1-ўрин- Спортнинг сув турларига Ихтисослаштирилган БЎСМ,

  1. ўрин-Суғдиёна ЖТСК, Делфин сузиш хавзаси жамоаси

3-ўрин – Навбаҳор тумани БЎСМ,

4-ўрин – Қизилтепа туман БЎСМ.

 

Fikr bildirish

Siz ushbu html kodlardan foydalanishingiz mumkin: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>